сентябр 04, 2023 09:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили бошланди
    Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили бошланди

Бугун 4 сентябрь Ўзбекистондаги мактабларда, янги ўқув йили бошланди

Бугун 4 сентябрь соат 08:00 да Ўзбекистондаги барча мактабларда янги ўқув йили бошланиб, биринчи қўнғироқ чалинди. Тадбирлар “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилди.

Биринчи синф ўқувчиларига вазирлик ҳузуридаги “Таъминот ва логистика хизмати” давлат унитар корхонаси томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” харид этилди ҳамда мактабларга  етказилди.  

“Президент совғаси” жамланмаси –– расм дафтари, елим, ручка, акварель бўёқ, оддий қалам, дафтар, рангли қалам, қаламдон, ўчирғич, рангли қоғоз, пластелин ҳамда ўқувчи сумкаси каби 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат.

Мактабларда ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, ўқитувчи ва   ўқувчилар ҳамда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари қатнашди.  

Ёрлиқ