Ўзбекистонда жамоат жойида юзни тўсиб юриш тақиқланди
(last modified Tue, 05 Sep 2023 09:31:40 GMT )
сентябр 05, 2023 14:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда жамоат жойида юзни тўсиб юриш тақиқланди
    Ўзбекистонда жамоат жойида юзни тўсиб юриш тақиқланди

Ўзбекистонда жамоат жойида юзни тўсиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасига кўра, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда.

Бу қонун лойиҳаси Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмонларни ташил этган бир пайтда қабул қилинмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳа билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.