Қозоғистон картошкасининг Ўзбекистонга экспорти 14 баробар ошди
Қозоғистон Ўзбекистонга бир неча турдаги сабзавот етказиб беришни сезиларли даражада оширди.
Шу тариқа, биринчи ярим йилликда картошка экспорти 14,5 бараварга ошиб, 103,7 минг тоннага етди, ундан тушган тушум эса 7,9 миллион долларни ташкил этди. Пиёз етказиб бериш эса ўн икки бараварга ошиб, 36,1 минг тоннага етди.
Ўзбекистон бозори қўшни давлатдан бу икки маҳсулот экспорт қилувчилар учун асосий бозорга айланди. Картошка етказиб беришнинг 95,4 фоизи (108,7 минг тонна) ва пиёзнинг деярли 60 фоизи (60,3 минг тонна) унинг ҳиссасига тўғри келди.
Ўз навбатида, ўзбекистонлик фермерлар Қозоғистонга импорт қилинадиган пиёз ва саримсоқнинг асосий етказиб берувчисига айланди. Январ-июн ойларида у 131,5 минг тоннани ташкил этди ёки ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўпайди.
Ўзбекистон Қозоғистон бозорига 38,5 минг тонна карам ёки ушбу маҳсулот импортининг 92 фоизини, шунингдек, 28,3 минг тонна илдизмевали ўсимликлар (сабзи, лавлаги, турп, шолғом) ёки импортнинг 80 фоиздан сал камроғини экспорт қилди. Бироқ ўтган йилга нисбатан етказиб бериш ҳажми мос равишда 2,4 баробар ва 22 фоизга камайди.