Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 08:05:53 GMT )
сентябр 09, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди
    Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди

Яқинда  Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида шоир Усмон Носир ҳайкали очилди. Сталин репрессиялари вақтида Сибирга сургун қилинган шоир ҳозирги Кемерово вилояти ҳудудидаги ўрмонзорда дафн этилган.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида қатнашган жамоатчи мухбиримиз Отабек Абдуллаевнинг хабар беришича Ўзбекистон делегацияси Мариинск яқинидаги  ўрмонзорда қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.

Тадбирда Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилёв, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Сайид ва Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар  иштирок этди.

Усмон Носир 1937 йил 13 июлда «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, дастлаб Магадан, сўнгра Кемерово вилоятларидаги қамоқхоналарга юборилган ва 1944 йил 9 мартда ўша ерда вафот этган.

IСибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди

 

Сибирда Усмон Носирга ҳайкал урнатилди
Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди

 

Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди

 

Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди

 

Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди