сентябр 10, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Жанубий Корея билан газ лойиҳаси бўйича 1 миллиард доллар қарзни тўлашга келишиб олди
    Ўзбекистон Жанубий Корея билан газ лойиҳаси бўйича 1 миллиард доллар қарзни тўлашга келишиб олди

Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореяга Сурғил конидан газ қазиб олувчи Uz-Kor Gas Chemical қўшма газ лойиҳаси бўйича тўланмаган 1 миллиард доллар қарзини тўлашга рози бўлди.

Келишувга Жанубий Корея бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чу Кюнг Хонинг 7 сентябр куни Тошкентга ташрифи доирасида эришилган. У Тошкентга ташрифи давомида дастлаб бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев билан икки томонлама учрашув ўтказди, сўнг президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон 2008 йилда Устюрт газ-кимё мажмуаси лойиҳасини амалга оширишни бошлаган ва «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасини ташкил этиб, 2016 йилда газ қазиб олишни бошлаган.

«Ўзтрансгаз» компаниясининг (чет эл компанияларидан газни экспорт нархларида сотиб олиб, ички бозорга арзонлаштирилган нархларда сотувчи) ишлаб чиқарилган газ учун Uz-Kor Gas Chemical компанияси олдида 1 миллиард доллар қарзи йиғилиб қолган. Валюта бозори либераллаштирилиб, сўмнинг долларга нисбатан расмий курси 2 баробарга қадрсизланган 2017 йилдан буён валюта тақчиллиги катта бўлишидан хавотирлар туфайли тўловлар амалга оширилмаган.

Uz-Kor Gas Chemical компанияси ишлаётган конлардаги газ захиралари 109,6 млрд куб метрга баҳоланган («Ўзбекнефтгаз» ва Россиянинг «Лукойл» компанияларидан кейин учинчи ўринда).

Ёрлиқ