Шимолий Кореянинг 800 000 кўнгиллиси АҚШ билан урушга тайёр
Шимолий Корея кечанги кунга қадар бу мамлакатнинг 800 мингга яқин фуқароси АҚШ билан урушга кўнгили бўлганини даъво қилди.
Шимолий Кореянинг "Rodong Sinmun" газетаси ҳам талабалар ва ишчилар армиясига кириш ва АҚШга қарши туриш истагини билдирганини ёзди.
Бу мамлакат ўтган ҳафта ҳам АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари ўртасида 3 та ракнта учиради.
Кеча Шимолий Корея ўзининг энг муҳим ракета учиришида Япониянинг эксклюзив иқтисоди зоннаси ташқараисига келиб тушган Xvason-17 қитъаларао баллистик ракетасини синовдан ўтказди.
Бу учириш ҳам Япония бош вазири ва Жанубий Корея президенининг икки томонлама ва минтақавий масалалар жумладан Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий дастурларни муҳокама қилиш учун учрашишидан бир неча соат олдин учирилган.
БМТ Хавфсизлик резолюциясига биноан, Шимолий Корея томонидан баллистик ракета синовларини ўтказиш тақиқланади.
Шу сабабдан Жанубий Корея, Япония ва АҚШ давлатлари Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиришини қоралади.
Аммо Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сеул ва Вашингтон давлатларини ҳарбий машғулотлар орқали кескинликни кучайтираётанликда айблади ва ўз мамлакати ҳарбийларига " ҳақиқий уруш" га тайёргарлик кўриш учун кўпроқ машғулотлар ўтказишни буюрди.