Тошкентда Бахтиёр Саидов Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди
(last modified Mon, 11 Sep 2023 04:50:08 GMT )
сентябр 11, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Бахтиёр Саидов Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди
    Тошкентда Бахтиёр Саидов Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси бош вазири Хан Дак Су билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг ушбу юқори мартабали рамийлари учрашувида,  Ўзбекистон-Корея Республикаси стратегик шериклигини янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлгани каби давлат идоралари ўртасида яқин шериклик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бахтиёр Саидов, шунингдек, дунёдаги энг йирик хотира чиплари ва яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири SK hynix президенти Ким Донг Соп билан учрашув ўтказди. Корхона ва ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари,  Shindong Resources компанияси раҳбари ва Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси Ким Ёнг Гу билан ҳам учрашди. Саидовга кўра, ассоциация икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим платформаси сифатида хизмат қилмоқда.