Ўзбекистон ва Россия "Тошкент - Жанубий-Сахалинск" янги йўналиши очилиши муҳокама қилди
сентябр 14, 2023 11:01 Asia/Tashkent
12 сентябрь куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев билан учрашув ўтказди.
Таъкидланишича, учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, икки давлат шаҳарлари ўртасидаги рейслар частотасини ошириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент - Жанубий-Сахалинск янги йўналишини очиш, мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия мультимодал йўналишида экспорт-импорт юк ташувларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа масалалари кўриб чиқилди.
Ёрлиқ