Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди
(last modified Mon, 18 Sep 2023 08:56:13 GMT )
сентябр 18, 2023 13:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди

АҚШга ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон ва Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва АҚШ форумининг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Кэролин Лэмм, АҚШ Эксимбанки президенти Рета Жо Льюис ва давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершайм сўзга чиқди.

Форумда  рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этди деб хабар қилган Газета сайти.

Форумда тоғ-кон саноати, кимё ва энергетика саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электроника, ахборот технологиялари каби иқтисодиёт тармоқларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдепк, глобал рақобат, таъминот занжири барқарорлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш, стратегик прогнозлаш, хусусийлаштириш ва молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича кўриб чиқилди.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техник ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди, дейилади хабарда.