Ўзбекистон ва Британия мудофаа вазирликлари ҳамкорлик режаси имзолади
сентябр 19, 2023 14:39 Asia/Tashkent
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасига қўл қўйилди.
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Халқаро ва минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистоннинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувлар якунида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Ёрлиқ