Шавкат Мирзиёев Ташкилот БМТ бош котиби Антониу Гутерриш учрашди
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб, Спутник сайтиениннг хабар қилишича, Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида Шавкат Мирзиёев Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Антониу Гутерриш президентининг Бош Ассамблея 78-сессиясидаги нутқини юксак баҳолаб, мамлакатида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини, давлат раҳбари долзарб глобал ва минтақавий муаммоларга ечим топиш борасида илгари сурган ташаббус ва таклифлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бош котиб янги "Ўзбекистон – 2030" ислоҳотлар стратегиясига киритилган мақсад ва вазифларнинг кўламдорлигини, улар Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳанглигини алоҳида қайд этди. БМТ ва унинг барча институтлари ушбу дастурий ҳужжатни амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
"Музокаралар якунида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди", — дейилади хабарда.