Жаҳон банки ва Ўзбекистон " Транс-афғон" темир йўли қурилиши бўйича ҳамкорлик қилади
(last modified Sat, 23 Sep 2023 08:03:12 GMT )
сентябр 23, 2023 13:03 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки ва Ўзбекистон \
    Жаҳон банки ва Ўзбекистон \" Транс-афғон\" темир йўли қурилиши бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон президенти идораис кечанги хабарида Жаҳон банки Ўзбекистон лойиҳаларини хусусийлаштиришдадан ташқари Трансафғон йўли қурилишига ҳам ёрдам беради деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказганди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки етакчилари  учрашувида Ўзбекистн пезинет Мирзиёев ҳам жаҳон банки раиси Ажай Бангани ушбу  банки гуруҳи президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ҳамда унинг раҳбарлигида банк ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланишига фаол кўмаклашишни давом эттиришига ишонч билдирди.

Хусусийлаштириш ва самарали давлат бошқаруви соҳаларида банкнинг экспертлик ва техник кўмагини кенгайтириш, карбонсизлаштириш, муқобил энергетика, инфратузилма ва коммуникациялар, сув таъминоти бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга хусусий инвестициялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш ҳамда бошқа стратегик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банки раиси Ажай Банга, ўз навбатида, мамлакатимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли шерикликни бундан буён ҳам ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Банкнинг дунё бизнеси етакчи вакилларидан иборат Маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.