Ханчжоу-2022: Ўзбекистон Осиё ўйинларида 4-ўринда кетмоқда
Ҳозиргача Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 14 та медалга эга чиқди.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 14 та медалга эга чиқди. Унга кўра, спортчилар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 14 та медалга эга чиқди.
Шу кунгача медаль олган спортчилар:
Олтин медаллар:
Дзюдо (52 кг) - Диёра Келдиёрова;
Академик эшкак эшиш - Анна Пракатен;
Академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Шерзод Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Алишер Турдиев;
Дзюдо (73 кг) - Муроджон Йўлдошев.
Кумуш медаллар:
“Почин” академик эшкак эшиш (енгил вазн) - Луизахон Исломова ва Малика Тагматова;
Академик эшкак эшиш (М2х дастури) - Шаҳбоз Холмирзаев ва Меҳрожбек Маматқулов;
Академик эшкак эшиш (М2- дастури) - Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшоджон Худойбердиев;
Академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаралиев, Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев.
Бронза медаллар:
Академик эшкак эшиш (енгил вазн) - Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев;
Дзюдо (48 кг) - Ҳалима Қурбонова;
Қиличбозлик (шпага) - Дилназ Мурзатаева;
Таэквондо - Мадинабону Маннопова;
Дзюдо (70 кг) - Гулноз Матниёзова.
Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган ва у 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида давом этади.