Ўзбекистондаги форс классик адабиётининг буюк намояндаси- Румий асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
(last modified Tue, 26 Sep 2023 11:49:15 GMT )
сентябр 26, 2023 16:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондаги форс классик адабиётининг буюк намояндаси-  Румий асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
    Ўзбекистондаги форс классик адабиётининг буюк намояндаси- Румий асарлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбекистондаги форс адабиётининг етак шоирларидан бири Жалолиддин Румий асарлари куллиёти ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилганин бу мамлакат Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғи хабар қилди.

Эрон классик шоирлардан бири бўлмиш Жалолиддин Румий асарлари куллиёти Ўзбекистон  Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида сақланаётгани айтилган.

Спутник т билан суҳбат қилган Ўзбекистон Шарқшунослик институти Тарихий ҳужжатларни тадқиқ қилиш бўлими бошлиғиСанжар Ғуломовнинг сўзларига кўра, жаҳон адабиётининг буюк сиймоларидан бири улуғ мутафаккир Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1273) асарлари куллиётининг ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига киритилиши дунё миқёсида катта бир воқеа бўлди.

“Мавлоно асарлари нафақат юксак бадиийлиги, балки уларга сингдирилган кучли ҳаёт фалсафаси билан оммани ўзига ром этиб келган. Унинг “Фиҳи мо фиҳий” ("Ичингдаги ичингдадир"), “Мавоизи мажолиси сабъа” ("Етти мажлис мавъизалари") ва “Мактублар”и мана яратилганига етти асрдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, уларга бўлган қизиқиш ортса ортдики, лекин асло сусаймади”, — деди у.

Мавлоно Жалолиддин Балхий /Румий/

 

Мутахассиснинг айтишича, Жалолиддин Румийнинг асарлари Шарқшунослик институти хазинасида сақланишда давом этади. Фақат эндиликда бу ЮНЕСКО ташкилоти ҳомийлигида амалга оширилади.

“Бу масалада жуда кўп халқаро йиғилишлар ўтказдик. Ҳатто менда аввал бошда "Ҳа, бизнинг хазина 2000 йилдаёқ Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига тўлалигича киритилган бўлса, институтимиз яна алоҳида бир неча нусхани тақдим этиши шартмас-ку", деган савол ҳам бор эди. Лекин бу ерда бошқа масала бор. Биринчидан, қўлёзмаси бору, аммо маълум сабаб билан ЮНЕСКО рўйхатига кирмаган фондлар ҳам бор. Бунақа фондлар, албатта, ЮНЕСКО рўйхатига киришдан жуда манфаатдор”, — дея қўшимча қилди Ғуломов.