Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди
(last modified Wed, 27 Sep 2023 12:30:23 GMT )
сентябр 27, 2023 17:30 Asia/Tashkent
  • Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди
    Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди

​​Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Таъкидланишича, 25 сентябрь куни Қатарда XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференцияси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этмоқда.

Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

“Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади”, - деб ёзади вазир.