сентябр 28, 2023 18:13 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Марказий Осиё - Германия давлат раҳбарларининг учрашувида қатнашиш учун Германияга борди
    Мирзиёев Марказий Осиё - Германия давлат раҳбарларининг учрашувида қатнашиш учун Германияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан Германияга жўнаб кетди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Олаф Шольц ва президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.

Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ёрлиқ