Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик каноэчилар олтинни қўлга киритдилар
(last modified Tue, 03 Oct 2023 08:28:49 GMT )
октябр 03, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик каноэчилар олтинни қўлга киритдилар
    Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик каноэчилар олтинни қўлга киритдилар

Хитойда ўтаётган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ўзбекистонлик каноэчилар олтин медалга эга чиқишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларининг сўнгги старти Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди. Унда аёллар ўртасида 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур дастурда стартга чиққан Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги бронза медалини қўлга киритди.

Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан яна бир медаль. 500 метрга кечган дастурда Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова квартети марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди.