Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилади
(last modified Tue, 03 Oct 2023 14:43:34 GMT )
октябр 03, 2023 19:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилади

Меморандумда Ўзбекистон ва Туркманистон томонлари киберхавфсизлик соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш орқали ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.

Ўзбекистон «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Туркманистоннинг Киберхавфсизлик давлат хизмати ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Тошкентда очилган биринчи Cyber Security Central Eurasia 2023 конференциясида бу ҳужжат имзоланган деб хабар қилди Кун сайти.

Меморандумда томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди:

- киберхавфсизлик соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш;

- киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликда тадқиқот ва ишланмалар олиб бориш;

- киберхавфсизлик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш;

- кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик.

Ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам экани айтилмоқда. Ҳужжат икки давлатнинг ахборот-коммуникация тизимлари ва инфратузилмаси хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериши кўзда тутилган.