октябр 04, 2023 19:40 Asia/Tashkent
  • Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар сони икки баравар ошди
    Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар сони икки баравар ошди

Ўтган йили баҳордан бошлаб Россиядан сайёҳлар оқимида ижобий динамика кузатилмоқда.

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга тез-тез дам олиш учун бора бошлади, 2023 йилнинг биринчи ярмида уларнинг сони ўтган йилга нисбатан қарийб икки баравар кўпайди, дейди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов

“Россияликлар Ўзбекистонга тез-тез дам олишга бора бошлади. Россиялик сайёҳлар орасида Ўзбекистонга саёҳатга бўлган талаб сўнгги бир йилда ошди. 2023 йилнинг олти ойида Ўзбекистонга келган россиялик сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар ошиб, 345 минг кишини ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 185,6 минг саёҳатчини ташкил қилган”, — деди дипломат.

“2022 йил охирида Ўзбекистонга Россиядан келган сайёҳлар сони 2021 йилга нисбатан уч баравар кўпайди – 567,7 минг киши ва ҳатто республикага 450 минг Россия фуқароси келган 2019 йилдаги “пандемиядан олдинги” кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди”, — дея қўшимча қилди у.

Элчи Ўзбекистон ҳам визасиз режим, ҳам арзон ҳаво қатнови туфайли россиялик сайёҳлар орасида машҳур бўлганини таъкидлади.

“Биргина Москвадан Тошкентга кунига 15 дан ортиқ рейслар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга россиялик сайёҳлар нафақат Тошкентга, балки Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона каби шаҳарларга ҳам парвозлар амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бу эса саёҳатчиларнинг харажатларини сезиларли даражада камайтирди”, — деди элчи.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини рекорд даражада – 1 миллион кишига етказиш режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ