Ҳангжоу-2022: Баҳодир Жалолов, Абдумалик Халоков ва Ҳасанбой Дўстматов Осиё чемпиони
Бокс бўйича 51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов (+92 кг тоифасида Ханчжоу -Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар.
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022да ҳам чемпионликни қўлга киритди.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда таиландлик рақиби Титисан Панмотни мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди. Бу олтин Ўзбекистон делегациясининг Ҳангжоудаги 17-олтин медалига айланди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик Халоков финалда япониялик Шудаи Харадани катта устунлик билан мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.
23 ёшли чармқўлқоп устаси яримфиналда хитойлик Динг Люни мағлубиятга учратиб, финал билан бирга Париж-2024 Олимпиадасига лицензияни ҳам қўлга киритганди.
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.
Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов (+92 кг) финал баҳсида азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Камшибек Конкабаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова ва эркаклар жамоаси вакили Тўрабек Ҳабибуллаев бронза медалини, Ҳасанбой Дўсматов эса олтин медални қўлга киритганди.