Мирзиёев Москвага келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди
Москванинг “Внуково-2” аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев ташриф дастурига мувофиқ, 6 октябрь куни икки мамлакат етакчилари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказишдаи. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади деб хабар қилган Спутник сайти.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ўзбекистон президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам музокара ўтказади.