Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашдилар
Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев бу учрашувда, Владимир Путинга ҳар доимгидек самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолатини юксак баҳолади.
Путин ва Мирзиёев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзбекистон ва Россия прпезидентлари ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим эканини қайд этдилар. 4 октябрь куни Қозон шаҳрида ўтган учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми якунида 3,5 миллиард долларлик битим ва шартномалар имзоланди деб хабар қилди Кун сайти.
Ҳудудлар кесимида саноат кооперацияси бўйича йил бўйи ўзаро ташрифлар режа-жадвалини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Учрашувда Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалалари ҳам батафсил кўриб чиқилди.
Куни кеча Бутунроссия кўргазма марказида Ўзбекистоннинг янгиланган павильони очилди.
Мирзиёев ва Путин тадбирларга бой ва серқирра маданий-гуманитар ҳамкорликни юқори баҳоладилар. Муҳим маданий воқеалар: Москвада «Лазги» миллий балети премьераси, Ўзбекистон маданияти кунлари, мамлакатимизда эса «Россия фасллари» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Йил якунида товар айирбошлаш ҳажми 12 млрд бўлади, деб таъкидлади.
“Учрашув чоғида Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалалари ҳам батафсил кўриб чиқилди”,
Давлат раҳбарлари 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар.
Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилиши, тиббиёт, ректорлар ва ҳудудлар форумлари муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан тез орада яна учрашишини маълум қилди.
“Биз халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ, ШҲТ ва, албатта, МДҲ каби жойларда фаол ҳамкорлик қиляпмиз. Тез орада биз Қирғизистондаги МДҲ саммити доирасида яна учрашамиз”, – деди Путин Кремлда Мирзиёев билан музокаралар чоғида.
Владимир Путин бугун Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш шанба кунидан бошланади, деди
Эртага Шавкат Миромонович ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Кемелевич Токаев билан биргаликда "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш тантанали маросимида иштирок этамиз. Бу тарихда биринчи марта содир бўлмоқда. Ушбу транспорт тизими орқали Россия гази ҳеч қачон Марказий Осиёга етказиб берилмаган", деб қўшимча қилди Путин.
Эслатиб ўтамиз аввлроқ, РФга расмий ташриф доирасида Москвага борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябр куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказганди.