Афғонистон Ўзбекистонга биринчи марта газ танкерларини экспорт қилди
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида ишлаб чиқарилган газ танкерлари илк бор Ўзбекистонга экспорт қилинди
Газ ташишга мўлжалланган танкерларни Ҳирот вилоятидаги “Оҳан буриш” хусусий корхонаси ишлаб чиқаради.Корхона расмийлари, ушбу танкерлар Америка стандартига мувофиқ экани ҳамда компания Туркия назорати остида маҳсулот ишлаб чиқаришини айтди.
Ҳиротдаги “Толибон” мулозимлари ушбу газ танкерларини Ўзбекистонга экспорт қилиш маросимида, ҳозирда мамлакатга сармоя киритиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ имкониятлар борлигини ва “Толибон” ҳукумати саноатчиларнинг муаммоларини ҳал қилишга бел боғлаганини таъкидлаган.
Ҳирот вилоятидаги “Толибон” губернатори Маулви Нур Аҳмад Исломжор Ўзбекистонга газ танкерлари етказиб беришни бошлаш мамлакат иқтисоди учун муҳим қадам эканини қўшимча қилди.
Яқинда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида зарур автомобилларни харид қилиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган эди.
Ушбу меморандумга кўра, тегишли вазирликлар Афғонистондаги сиёсий ўзгаришлардан сўнг Ўзбекистон билан шартномалар бўйича юзага келган бўшлиқни тўлдириш учун Ўзбекистоннинг автомобиль сотиш компанияси билан алоқада бўлади.