Ўзбекистон президенти Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди
(last modified Thu, 26 Oct 2023 15:33:25 GMT )
октябр 26, 2023 20:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди

Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси Мирзиёевга Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларни сўзсиз бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.