Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор Фаластин-Исроил можаросини тўхтатишни таъкидлади
(last modified Sat, 28 Oct 2023 04:41:59 GMT )
октябр 28, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор Фаластин-Исроил можаросини тўхтатишни таъкидлади
    Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор Фаластин-Исроил можаросини тўхтатишни таъкидлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилинди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари  сўзларига таянибю хабар қилишича, бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Хабарда шунингдек “Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — дейилган.

Ўзбекистон ТИВ аввалроқ ҳам Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралаб, буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблашини маълум қилганди.