ноябр 01, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • 2022 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз
    2022 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “AFC Annual Awards” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференсияси мамлакатимизда ўтказилди.

Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFAмусобақаларида O‘FA фаоллик кўрсатди.

“Ушбу саъй-ҳаракатлар OFK томонидан муносиб эътироф этилди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган.

Айтиш керакки эронлик  Муслим Авлодқубод ҳам футзал бўйича Осиёда энг яхши футзалчи сифатида танилди.

Футбол бўйича Солим Ад-Дусейлий ҳам Осиёда энг яхши футболчи деб топилди.

Ёрлиқ