ноябр 03, 2023 19:48 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкциялар жорий қилди
    АҚШ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ «Россия армияси учун учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш ва яратиш каби фаолият билан шуғулланган» 13 та компанияга нисбатан санкциялар эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистондан Mvizion компанияси ҳам бор.

Газета.уз сайтига кўра, АҚШ Савдо вазирлиги Россия ҳарбий саноати билан алоқадор 13 та компанияга нисбатан экспорт чекловларини жорий этди. Улар орасида Ўзбекистондан ҳам битта компания бор.

Саноат ва хавфсизлик бюроси маълумотларига кўра, компаниялар Россия армияси учун учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш ва яратиш каби «миллий хавфсизлик ва АҚШ ташқи сиёсати манфаатларига зид» фаолият билан шуғулланган. Улар экспорт назорати (Entity List)нинг махсус рўйхатига киритилган.

Mvizion ҳақида

Бошқа компаниялар қаторида Тошкентдаги Mvizion компанияси ҳам чекловларга дучор бўлган. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри хабарига асосан, у 2022 йил июнь ойида ташкил этилган бўлиб, «электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси» билан шуғулланади.

Ёрлиқ