ноябр 07, 2023 09:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлди
    Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлди

Ўзбекистоннинг «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газ омборлари 6 ноябр ҳолатига кўра 98 фоизга тўлди.

Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» маълум қилди. Қайд қилинишича, куз-қиш мавсуми учун мўлжалланган 3,5 млрд м.куб газдан 3,4 млрд м.куб газ омборларга ҳайдалган. Маълумот ўрнида, «Хўжаобод» газ омборининг қуввати 900 млн, «Газли» газ омборининг қуввати эса 3 млрд м.кубни ташкил этади. 

Об-ҳаво шароити қулай бўлгани учун омборлардан газ олиш бошланмагани, аксинча, уларни тўлдириш давом этаётгани маълум қилинди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов йил охиригача «Газли» омбори сиғимини 4,5 млрд м.куб.га, келажакда эса 10 млрд м.куб.га етказиш режалаштирилганини айтган эди.

Ёрлиқ