Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчисининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Tue, 07 Nov 2023 14:52:50 GMT )
ноябр 07, 2023 19:52 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчисининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котибининг ёрдамчисининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги Америка делегацияси билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. «АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу жаноблари бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди

Куг сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорликнинг кенг кун тартиби муҳокама қилинган.

Устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишлар белгилаб олинган.

2021 йил 13 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди. Иккинчи йиғилиш 2022 йил 13 декабр куни Вашингтон шаҳрида ташкил этилди.