Тошкент шаҳрида ЭКО- ИҲТ саммити арафасида бешинчи бизнес-форум бошланди
Тошкентда шаҳрида ИҲТ XVI саммити арафасида бешинчи бизнес-форум иш бошлади.
ЭКО- ИҲТ саммити арафасида бешинчи анжуман савдо сиёсатини либераллаштириш ва уйғунлаштириш, бизнес юритиш учун харажатни камайтириш, молия инфратузилмаси ва институционал салоҳиятни ривожлантириш, савдо тартиб-тамойилини соддалаштиришга хизмат қиладиган йирик ташаббуслар майдонига айланиши кутилмоқда деб хабар қилган Спутник сайти..
Бугунги кунда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига ўнта давлат – Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо.
Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган маълумотга кўра, 2021 йил Ўзбекистоннинг тузилма таркибидаги мамлакатлар билан товар айланмаси 35,1 фоиз ўсиб, 11,2 миллиард долларга етди.
2022 йил ўсиш тенденцияси давом этди ва товар айирбошлаш кўрсаткичи 10,4 фоиз ўсиб, 12,4 миллиард долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон ташқи савдосида ИҲТ улуши 24,7 фоизни ташкил этади. Эътиборли жиҳати, 5,75 миллиард долларлик экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 6,3 фоиз юқори.
Импорт эса 6,62 миллиард доллар – 14,3 фоиз ўсган. Ўтган йил умумий экспортнинг учдан бир қисми – 29,8 фоизи ИҲТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.
Ўтган йил товар айирбошлашда энг кўп улуш Қозоғистон (37,5 фоиз) ва Туркия (26,3)га тегишли бўлди. Кейинги ўринларни Қирғизистон (10,2), Туркманистон (7,5), Афғонистон (6,1), Тожикистон (5,5), Эрон (3,5), Покистон (1,9) ва Озарбайжон (1,5) эгаллади. Ўтган йил Ўзбекистоннинг ИҲТ давлатлари билан савдо айланмаси 1,13 триллион доллардан ошди.
Шу йил 9 ойи давомида ИҲТ доирасида товар айланмаси 9,2 миллиард долларни, аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистон умумий товар айланмасидаги улуши 20,5 фоизни ташкил этди. Бунда экспорт миқдори 4,2 миллиард доллар, импорт эса 5,0 миллиард (+3,3%) долларга тенг.