Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
(last modified Thu, 09 Nov 2023 14:46:38 GMT )
ноябр 09, 2023 19:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
    Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Рашид Мередов Тошкентдаги учрашувида икки давлат ўртасида турли соҳаларда айниқса иқтисодий соҳада ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов  бугун Тошкент шаҳрида учрашувида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Суҳбатда Ўзбекистон ТИВ раҳбари  мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти 16-саммити кун тартиби кўриб чиқилди деб таъкидлади.

Ўзбекистон  ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари минтақавий ҳамкорликни таъкидлаб минтақадаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Марказий Осиёнинг ушбу икки республикалари ўртасидаги товар айирбошлаши ҳажми 2022-йилда 926 миллион 300 минг долларни ташкил этиб 2021 -йилга нисбатан 2,7 фоизга ўсди.

Эслатиб ўтаимз, Ўзбекистонда туркманистонлик инвесторлар сармояси иштирокидаги 160 компания турли соҳаларда фаолият юритади.