2024 йилда Эрон ва Ўзбекистон маданият кунларини ўтказилади
(last modified Fri, 10 Nov 2023 08:43:09 GMT )
ноябр 10, 2023 13:43 Asia/Tashkent
  • 2024 йилда Эрон ва Ўзбекистон маданият кунларини ўтказилади
    2024 йилда Эрон ва Ўзбекистон маданият кунларини ўтказилади

Эрон Маданият ва ислом иродаси вазири ЭКО саммити доирасида Ўзбекистон маданият вазири билан учрашиб, 2024 йилда Эрон ва Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш масаласини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Маданият ва ислом иродаси вазири Муҳаммад Меҳди Эсмоилий пайшанба куни ЭКО саммити доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашиб, суҳбатлашди.

Бу суҳбатда Эрон Маданият вазири Озодбек Назарбековни Теҳронга таклиф қилди.

Учрашув чоғида Эсмоилий Ўзбекистонда Эрон киноси кунлари ўтказилишига тўхталар экан, деди: Ўзбекистонда томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган Эрон киноси кунлари тадбири шарҳи бир неча кун аввал Ўзбекистонда якунига етди.

Ушбу йиғилишда 2024 йилда Эрон ва Ўзбекистон маданият кунларини ҳар икки давлатда ўтказишга қарор қилинди.

Эрон Маданият ва ислом иродаси вазири Эрон ва Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари ўртасида қардошлик эълон қилиниши юзасидан ўзбек томони билан бўлган суҳбатга тўхталиб, шундай деди:Икки шаҳар – Самарқанд ва Исфахон ҳамда Бухоро ва Ҳамадон ўртасида ҳамкорликда маданий дастурлар ўтказиш учрашувда билдирилган таклифлардан бири бўлди.

Эсмоилий Абу Али Сино жамғармасининг Ўзбекистондаги тегишли тўпламлар билан ҳамкорлиги ҳақида ҳам шундай деди:Бу Али Сино Бухорода туғилиб, Ҳамадонда дафн этилган Эрон ислом цивилизациясининг буюк меросидир. Шу нуқтаи назардан, учрашувда Бу Али Сино жамғармасининг Ўзбекистон коллексиялари билан қўшма ҳамкорлигини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Эрон Маданият ва исломий иродаси вазири давом этди:“Гоҳаршод халқаро мукофоти” ва бу борадаги ҳамкорлик ушбу учрашувнинг бошқа муҳим мавзулари бўлиб, улар мамнуният билан қабул қилинди.

Муҳаммад Меҳди Эсмоилий кеча (пайшанба) эрталаб Президент билан бирга ЭКО саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.