ноябр 13, 2023 19:37 Asia/Tashkent
  • U17 жаҳон чемпионати; Ўзбекистон Канада устидан йирик ҳисобда зафар қучди
    U17 жаҳон чемпионати; Ўзбекистон Канада устидан йирик ҳисобда зафар қучди

Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон Канадага қарши майдонга тушди.

Суракартадаги «Манаҳан» стадионида ўтган учрашувда Жалодиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз йирик ғалабага эришди. Ҳисобни очувчи гол автогол сифатида қайд этилган бўлса, Амирбек Саидовнинг дубли ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Испания 6 очкога эга бўлса, Мали 3 очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринда. 

Ўзбекистон 3-турда 16 ноябр куни Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 14:00да бошланади. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси ҳамда энг яхши натижага эга тўртта 3-ўрин соҳиби кейинги босқичга йўлланма олади.

Ёрлиқ