Танзила Норбоева БМТ бош котиби ўринбосари билан чўлланиш муаммосини муҳокама қилди
(last modified Tue, 14 Nov 2023 04:50:59 GMT )
ноябр 14, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Танзила Норбоева БМТ бош котиби ўринбосари билан чўлланиш муаммосини муҳокама қилди
    Танзила Норбоева БМТ бош котиби ўринбосари билан чўлланиш муаммосини муҳокама қилди

Экологик кун тартиби, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни изчил давом эттириш, оқибатларни юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатлар ва чораларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.

Сенат раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессияси доирасида БМТ бош котиби ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау билан учрашди.

Учрашувда кўлами глобал тарзда кенгайиб бораётган чўлланиш ва ер деградацияси, чанг бўронларининг олдини олиш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш йўналишида БМТ ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Иброҳим Тиау Ўзбекистоннинг яшиллик оламини қайта тиклаш борасидаги ташаббуслари, эришаётган ютуқлари жиддий эканини, ерлар деградациясининг олдини олиш, ернинг қайта тикланиши бўйича мамлакат кенг кўламли ишларни амалга оширган ҳолда етакчи давлатлар қаторига киргани, олиб борган амалий ҳаракатлари билан барчага намуна бўла олганини эътироф этди.