Самарқанд БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича саммитига мезбонлик қилмоқда
(last modified Tue, 14 Nov 2023 06:45:47 GMT )
ноябр 14, 2023 11:45 Asia/Tashkent
  • Самарқанд БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича саммитига мезбонлик қилмоқда

Ушбу сессия кеча Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли мажмуасида бошланди.

Жорий йилнинг 13-17 ноябрь кунлари Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маросим иштирокчиларига Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Мурожатномада Шавкат Мирзаев шундай деди:Бугун ушбу учрашувда иқлим муаммоларининг умумий қиёфаси ва чўлланишга қарши курашда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинади.

У давом этди:Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига дучор бўлиб, унинг оқибатида юзага келган ижтимоий ва экологик муаммоларнинг аянчли оқибатларини бошдан кечирмоқда.

Ушбу саммитда ҳар йили ҳаво ҳароратининг исиши туфайли Марказий Осиёда узоқ муддатли қурғоқчиликлар кўпайиб бормоқда ва бу катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши маьлум қилинди.

Ушбу сессияда Марказий Осиё аҳолисининг қарийб 60 фоизи тўғридан-тўғри асосий даромад манбаи сифатида қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги, шу сабабли қурғоқчилик минтақа аҳолисининг аксарият қисмининг иқтисодий хавфсизлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солаётгани қайд этилган. Шунингдек, қурғоқчиликнинг таъсири трансчегаравий эканлиги, шунинг учун ҳам қурғоқчилик хавфи ва заифлигини камайтириш бўйича ҳаракатлар минтақавий даражада мувофиқлаштирилиши зарурлиги қайд этилган.

БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиёда 152,06 миллион гектар ёки 38,43 фоиз ер майдони қурғоқчилик ҳолатида бўлиб, шундан 1,33 фоизи қаттиқ қурғоқчилик, 0,23 фоизи эса ўта қурғоқчилик ҳолатидадир.Таҳдид кўламини тушуниш учун шуни таъкидлаш керакки, бу ҳудуд бутун Франциядан деярли уч баравар катта.

Тожикистонда бутун мамлакат ҳудудининг 47 фоизи, яъни 6,7 миллион гектар ер турли даражада қурғоқчиликка учраган. Қирғизистонда бу кўрсаткич 42,4 фоизни ташкил этади.

Вазият қуйи оқимдаги учта давлатда ёмонроқ – Ўзбекистонда қурғоқчилик бутун мамлакат ҳудудининг 89,5 фоизига, Туркманистонда – 88 фоизига, Қозоғистонда – 76 фоизига таъсир қилади.

Мутахассислар Марказий Осиёнинг қурғоқчиликка мойиллиги иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши, аҳоли сонининг кўпайиши, ерларнинг таназзулга учраши, табиий ресурслардан беқарор фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасининг самарасизлиги билан боғлиқлигини қайд этган.

Бироқ, Марказий Осиёда қурғоқчилик тез-тез содир бўлишига қарамай, бу ҳолатлар расмий равишда камдан-кам қайд этилади. Масалан, қурғоқчилик Марказий Осиёда рўйхатга олинган офатларнинг атиги 2-3 фоизини ташкил қилади.

Аммо қурғоқчилик оқибатида иқтисодий йўқотишлар ҳажми ҳам жуда катта. Фавқулодда вазиятлар маълумотлар базаси маълумотларига кўра, 2000-2016 йилларда Марказий Осиёда қурғоқчиликдан кўрилган иқтисодий йўқотишлар 2 миллиард доллардан ошган, уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келган. Бу салбий жараённи секинлаштиришнинг ягона йўли минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.