ноябр 20, 2023 14:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Эрон термалари учрашув бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи номи эълон қилинди
    Ўзбекистон-Эрон термалари учрашув бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи номи эълон қилинди

Жаҳон футбол федерацияси Фубол бўйича Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи Жаҳон футбол федерацияси томонидан эълон қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, футбол бўйича Эрон Миллий терма жамоаси эртага соат 16:30 дақиқада Тошкентдаги  Бунёдкор клуби стадионида ЖЧ-2026 саралаш   босқичи иккинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Жаҳон футбол федерацияси ҳам ушбу ўйинни бошқариш БААлик ҳакамлар гуруҳи зиммасига юкланган деб эълон қилди.

Бош Ҳакам: Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад 

Биринчи ҳакам /ёрдамчи/: Муҳаммад Аҳмад Ал-Ҳамдий 

Иккинчи ҳакам /ёрдамчи/: Муҳаммад ҳасан Ал-Муҳрий

Тўртинчи ҳакам: Ҳабиб Исмоил I

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ саралаш босқичида тўрт маротаба беллашган. Жаҳон чемпионати -2014 саралашда иккита ўйин ва ЖЧ-2018 саралашида яна иккита ўйин.

Ўйиндан учтасида Эрон, биттасида эса Ўзбекистон термаси ғалаба қозонган.

Ёрлиқ