ноябр 28, 2023 18:13 Asia/Tashkent
  • Росатом” бош директори Алексей Лихачёв: Ўзбекистонда АЭС бўйича ишлар деярли якунланди
    Росатом” бош директори Алексей Лихачёв: Ўзбекистонда АЭС бўйича ишлар деярли якунланди

“Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв “Примаков ўқишлари” IX халқаро илмий-эксперт форумида Ўзбекистонда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартнома бўйича ишлар якуний босқичда деб эълон қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик эксперт Бахтиёр Эргашевнинг “Шартномани имзолаш жараёни қайси босқичда: тараққиёт, вақтни белгилаш ёки регрессия" деган саволига жавоб берар экан — Лихачёв бу ҳали ҳам тараққиёт, деб айтди.

“Биз участкада бир қатор тадқиқот ишларини олиб бордик ва қўшимча таклифлар, жумладан, кам қувват ва ходимларни тайёрлаш бўйича таклифлар бердик. Шартнома бўйича ишлар анча қизғин давом этмоқда ва ўйлайманки, биз шартнома имзолаш жараёнидан унчалик узоқ эмасмиз", — деди Лихачёв.

Лихачев шунингдек, давлат корпорацияси соҳада маҳаллийлаштириш даражасини ҳисобга олганини алоҳида таъкидлаб, қурилиш индустрияси салоҳиятини, шунингдек, “Росатом ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги яқин ҳамкорликни таъкидлади.

Ёрлиқ