Тошкентда “Салимбой” - Салим Абдувалиев қўлга олинди
(last modified Mon, 04 Dec 2023 06:57:04 GMT )
декабр 04, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Тошкентда “Салимбой” - Салим Абдувалиев қўлга олинди
    Тошкентда “Салимбой” - Салим Абдувалиев қўлга олинди

Тошкентда “кўча жиноий гуруҳлари ва жиноий дунёнинг ўнлаб вакиллари” қўлга олинмоқда.

Аввалроқ Қалампир сайти Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйида қўлга олинди деб хабар қилганди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилганди. Унда “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Кун сайти ҳам, Куни-кеча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Тошкент шаҳрида Бахти Ташкентский” ва “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахсларни, шунингдек Фарғонада ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовни қўлга олган эди. Бу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Ёрлиқ