декабр 06, 2023 12:10 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида икки давлат Бош вазирлари учрашдилар
    Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида икки давлат Бош вазирлари учрашдилар

Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Беларусь бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлари делегациялари қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Белорусь икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи ўсиб бормоқда.

“2019 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони тўрт баравар кўпайди”, — дейилади Спутник  хабарида.

Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, "Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасида мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.

“Жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошган”, — дея қайд этилган хабарда.

Ёрлиқ