феврал 08, 2024 17:35 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенконинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди
    Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенконинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва  Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказишди.

Ўзбекистон президенти  Тошкент ва Минск ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар янада юқори босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди. Ҳукумат раҳбарлари, парламентлар, вазирлик ва ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Мирзиёев ва Лукашенко халқаро тузилмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, МДҲ, ШҲТ доирасидаги сиёсий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга аҳдлашиб олишди.

Ўзбекистон ва Белорус ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Ҳукуматлар олдига ушбу кўрсаткични яқин йилларда 1 миллиард доллардан зиёдга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш, экспорт-импорт етказиб беришни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

“Учрашувлар якунида қабул қилинган қарорлар ва имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади Спутник хабарида.

Ўзбекистон ва Белорус президентлари музокаралар якунлари бўйича турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Асосий ҳужжатлардан бири 2024-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси (йўл харитаси) бўлди. Ҳужжатни Беларусь бош вазири ўринбосари Леонид Заяц ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев имзолади.

Икки мамлакат ўртасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларидан фойдаланиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол;

Илмий-ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисидаги битим;

2024-2026 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси;

2024-2026 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси;

Ўсимликлар карантини соҳасида ахборот тизимларини интеграциялашуви соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси.

Минск ва Тошкент ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича шартнома.

Ёрлиқ