декабр 07, 2023 14:54 Asia/Tashkent
  • Дубайда Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди
    Дубайда Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Дубай шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (СОР-28) доирасидаги парламент йиғилишида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди.

Спутник сайтинингг хабар қилишича, мулоқотда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро майдонда илгари сураётган ташаббуслари нафақат минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон долзарб масалаларни ҳал этишда парламентларнинг ҳамжиҳатлигини бир нуқтада бирлаштирадиган майдонга айланиб бораётгани, ўтган йили Тошкентда ПАИга аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ҳар томонлама самарали бўлганига эътибор қаратди.

Парламентлар Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жараёнининг иштирокчилари ҳисобланишини, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкентда ўтган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум бу борада барча давлатлар учун ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишда муҳим платформа бўлганини алоҳида қайд этди.

Танзила Нарбаева ва Мартин Чунгонг мулоқоти якунида томонлар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ёрлиқ