Ўзбекистон президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари Афғонистон муаммолари юзасидан фикр алмашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i90344-Ўзбекистон_президентининг_ва_ЕИнинг_махсус_вакиллари_Афғонистон_муаммолари_юзасидан_фикр_алмашдилар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мрзиёевнинг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлигига урғу бердилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 16, 2023 11:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари Афғонистон муаммолари юзасидан фикр алмшадилар
    Ўзбекистон президентининг ва ЕИнинг махсус вакиллари Афғонистон муаммолари юзасидан фикр алмшадилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мрзиёевнинг ва ЕИнинг махсус вакиллари афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлигига урғу бердилар.

Кун сайтининг хабар иқлишича, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон билан видео-конференц-алоқа шаклида ўтказилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, хусусан, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жумладан, Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинди хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуоб хизмати..

Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида БМТнинг етакчи ўрни муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи вакиллари  Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит ёндашувини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшиб бўлмаслигини қайд этдилар.