декабр 20, 2023 11:51 Asia/Tashkent
  • Қатар амири Ўзбекистонга келди
    Қатар амири Ўзбекистонга келди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга сафар қилди.

Кун сайтига кўра, бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. 

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Икки давлат раҳбарлари Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этади.

19 декабр куни Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросим бўлиб ўтди.

Ёрлиқ