Ўзбекистон президенти Қатар делегациясини қабул қилди
(last modified Sat, 16 Dec 2023 06:32:09 GMT )
декабр 16, 2023 11:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Қатар делегациясини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Қатар делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча, 15 декабрь куни Қатар Давлатининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб ЧСпутник сайтининг хабар қилишича, учрашувда раис ал-Маррий давлат раҳбарига Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бўлажак муҳим халқаро тадбир – Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Мирзиёев 15 декабрь куни, шунингдек, иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди.

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.