декабр 21, 2023 12:20 Asia/Tashkent
  • Ноқонуний йўллар билан АҚШга кетган 119 ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
    Ноқонуний йўллар билан АҚШга кетган 119 ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябридан 2023 йил октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган

Uzreport телеканалида эфирга узатилган лавҳасига таяниб Кун сайтининг хабар беришича, АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.

Хабарга кўра, ушбу фуқароларнинг кўпчилиги Мексика орқали АҚШга ўтган.

Лавҳада тақдим этилган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролардан бирининг маълум қилишича, Қўшма Штатларда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган.

Аввалроқ Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олингани маълум қилинганди.

Ёрлиқ