Шавкат Мирзиёев: қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти
(last modified Sat, 23 Dec 2023 06:53:00 GMT )
декабр 23, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти
    Шавкат Мирзиёев: қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти

Куни Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олаётгани таъкидланди.

Газета сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев ўз сўзларида,  «Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деб айтди.

Ўзбекистон президенти шунингдек бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти» деб қўшимча қилди.

Хабарга кўра Ўзбекистон президенти айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бераётганини айтиб ўтди.

«Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди давлат раҳбари.

«Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш, албатта, осон бўлмаяпти», — дея таъкидлади президент.