Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
(last modified Sun, 14 Jan 2024 07:37:20 GMT )
Январ 14, 2024 12:37 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларга йўллаган табригида «ҳозирги ўта мураккаб вазиятда» мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) муносабати билан ҳарбий хизматчиларини табриклдажи.

Газета сайтининг хабар иқлишича Мирзиёев табрик мактубида, «Сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз», — деб айтди.

«Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли кучларимиз ва уларнинг сафларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган минг-минглаб ҳарбийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев «ҳозирги ўта мураккаб вазиятда» «ватан хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш» долзарб вазифага айланаётганини таъкидлади.

«„Ўзбекистон — 2030“ стратегиясида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, юртимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли кучларимизни ривожлантириш масалалари устувор йўналишлар этиб белгиланди», — деди давлат раҳбари.

«Миллий армиямизнинг чинакам куч-қудратини белгилаб берадиган қўрқмас ва довюрак ҳарбийларимиз қалбида жанговар руҳни ошириш, уларни ҳар қандай қийинчилик ва синовга чидамли ва матонатли этиб тарбиялаш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади», — дея қайд этди президент.