Январ 14, 2024 12:51 Asia/Tashkent

Ўзбекистон футболчилари Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Сурия билан ўйиндаги голсиз дуранг билан бошлади.

Осиё кубоги-2023 давомида,  Қатарнинг «Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади.

Кун сайтининг хабар қилишича, Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйиндан кейин 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Насруллаев ва кейинроқ Машарипов ўрнига Игор Сергеев майдонга туширилган бўлса-да, вакилларимиз сурияликларнинг ҳимоясини буза олишмади. Аксинча, рақибнинг илк зарбаси голга айланди, хайриятки қанот ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Ўзбекистон 2-турда 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўйнайди, Сурия эса Австралияга қарши саф тортади. Ҳозирча океанияликлар 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланишди.

Ёрлиқ