Ўзбекистон Сенати миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш бўйича қонунни қабул қилди
(last modified Sat, 20 Jan 2024 06:49:00 GMT )
Январ 20, 2024 11:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сенати миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш бўйича қонунни қабул қилди
    Ўзбекистон Сенати миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш бўйича қонунни қабул қилди

Ўзбекистон сенаторлари мамлакатдаги бир қанча қонунларни Жаҳон савдо ташкилотининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Газета сайтиинг хабар қилишича Қонун билан «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» (ТРИПС битими) талабларига уйғунлаштирилмоқда.

Маълумот учун: ТРИПС битими ЖСТнинг асосий ҳужжатларидан бири бўлиб, 1994 йил 15 апрелда Марокашда ўтказилган Уругвай музокаралари якуни бўйича қабул қилиниб, 1995 йил 1 январдан кучга кирган ҳамда ЖСТга аъзо давлатлар томонидан интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича минимал талабларни белгиловчи битим ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар ушбу битимга ЖСТнинг 164 нафар аъзо давлатларининг барчаси қўшилган.