Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирокидан кейин Хитойга сафарини якунлади
(last modified Thu, 25 Jan 2024 12:28:25 GMT )
Январ 25, 2024 17:28 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирокидан кейин  Хитойга сафарини якунлади
    Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирокидан кейин Хитойга сафарини якунлади

Ўзбекистон президенти Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида, ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳалар бошидан охиригача ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади деб таъкиадлади.

Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган инвестиция форумида икки мамлакат идоралари ва ҳудудлари раҳбарларини, Хитой йирик бизнесининг 600 нафардан зиёд вакил иштирок этмоқда.

Спутник сайтининг хабар қилишича, йиғилишда ,“Бугун мамлакатларимиз /Ўзбекистон ва Хитой/  ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади деб айтди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёев келгуси ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини кўрсатиб ўтди:

инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларига Хитой молия институтлари маблағларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилган ҳолда ушбу мамлакат компаниялари билан шерикликни кенгайтириш;

иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан стратегик хомашёни чуқур қайта ишлашда саноат кооперациясини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигига Хитойнинг илғор технологияларини жалб қилиш ҳамда ерларни қайта тиклаш ва тузга чидамли ўсимликларни экиш бўйича илмий ёндашувларини жорий қилиш.

Ташриф давомида Хитойнинг етакчи банклари томонидан лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш, Экспорт-импорт банки ваколатхонасини очиш ва Ипак йўли фонди билан биргаликда янги Инвестиция платформасини яратиш бўйича қабул қарорлар қабул қилинди.

“Яна бир янгилик. Ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳалар бошидан охиригача ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади. Улар компанияларингиз лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишида янги имкониятлар яратишига қатъий ишонамиз”, — деди президент.

Эслатиб ўтаимз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шэнчжэн шаҳридаги тадбирлар доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюн билан учрашув ўтказганди.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Шэнжэн шаҳрида Хитойнинг BYD компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

компания президенти Ван Чуанфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Президент яқин истиқболда бозордаги талабдан келиб чиқиб моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг донагача ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шу билан Хитойга давлат ташрифи дастуридаги тадбирлар якунланди. 

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.